Поиск
RUUZ

Политика

Россиялик сиёсатчи Владимир Жириновский вафот этгани ҳақидаги хабар тасдиқланмади

Россия Федерациясининг Либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновскийнинг аҳволи оғир — Россия ССВ.

243views0replies
0

Риа Новости

Бироз аввал РИА новости нашри сиёсатчи Владимир Жириновский 1 кун аввал кома ҳолатига тушиб қолгани ва бугун Москва вақти билан соат 10:45 да вафот этгани ҳақида хабар тарқатди.
Шунингдек, Россия Либерал демократик партияси сенатори Пронюшкин ҳам ўзининг Telegram каналига Владимир Жириновскийнинг вафот этганлиги ҳақидаги хабарни жойлади. Аммо, бироздан сўнг, Пронюшкин ушбу хабарни Telegram каналидан ўчириб ташлади.
Кейинроқ Госдума спикери Вячеслав Володин Жириновскийнинг вафот этгани тўғрисидаги хабар ёлғон эканлиги ва у айни дамда шифохонада аҳволи оғир эканлиги ҳақида хабар берди. 
Маълумотга учун, март ойи бошида Жириновский септик шокга тушиб қолгани, шунингдек, унда ўпка етишмовчилиги ҳам борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Партия етакчисини оёққа турғазиш қийин бўлишини таъкидлашган эди.
243views0replies
0

Комментарии