Поиск
RUUZ

Коронавирус

"Зангиотадаги ковид марказида бор-йўғи 560 нафарга яқин бемор қолди" — шифохона директори

Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига айни вақтда COVID-19 билан мурожаат қилаётган беморлар сони ҳақида маълумот берилди.

189views0replies
0

CCВ

CCВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугунги кунда Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида жами 556 нафар бемор бўлиб, уларнинг 42 нафари оғир, 52 нафари эса ўта оғир аҳволда.
"Юртимизда эпидемик вазият барқарорлашгани боис муассасамизга келаётган беморлар сони сезиларли даражада камайди. Жумладан, ҳозир шифохонамизга бир кунда ўртача 40-45 нафар бемор мурожаат қилиб, уларнинг 30-35 нафари соғаймоқда", - дейди Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов.
Жорий йилнинг январь ойи ўрталарида бу борадаги вазият анчагина мураккаб бўлиб, кунига ўртача 300-400 нафар бемор олиб келинган ва уларнинг 200-300 нафари госпитализация қилинган эди.
Таъкидланишича, бугунги кунда шифохонага келаётган беморларнинг аксариятида касаллик енгил кечиб, асосан иситма, бош оғриғи ҳамда ҳолсизлик каби белгилар билан намоён бўляпти.
Қолаверса, кўпчилик беморларда сатурациянинг пасайиши ва ўпканинг зарарланиши деярли кузатилмаяпти. Вируснинг жиддий асоратлар билан кечиши эса нисбатан кам.
189views0replies
0

Комментарии