Поиск
RUUZ

Общество

Бухорода IV-ХV acpларга оид “Вардонзе қўрғони” ҳудудига экин экиб юборилди

Ҳокимлик ноқонуний равишда объект ҳудудини фермерга бериб юборган. Археологик ҳудудга шикаст етказилиши деярли 27 млрд сўмлик зарар келтирди.

269views0replies
0

anticorruption.uz

Бухорода фермер IV-ХV acpларга оид “Вардонзе қўрғони” ҳудудини техникалар билан суриб, экин экиб келгани аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, Шофиркон туманидаги фермер хўжалиги раҳбари А.Қ. тегишли идораларнинг хулосаларини олмасдан объектнинг муҳофаза ҳудудини оғир техника ёрдамида суриб, ер қазиш, ер тузиш, экин экиш ва мелиорация ишларини амалга оширганлиги, жумладан, ариқ қазиб, фермер хўжалиги ер майдонини археология объекти муҳофаза майдони ҳисобидан кенгайтирган.
Бу эса объектнинг Рабод қисми маданий қатлами йўқотилиши, ҳудуддаги саксовул дарахтларининг нобуд бўлиши ҳамда ер қаърида сақланиб келаётган қадимги тарихий топилмаларнинг йўқотилишига сабаб бўлган.
Ҳужжатларга кўра, объектнинг ер майдони ва муҳофаза ҳудуди туман ҳокимлигининг 2013 йилдаги қарорига асосан 124 гектарни ташкил этган. Аммо, 2015 йилда ҳокимлик қонунчиликка зид равишда, тегишли идораларнинг хулосаларисиз объект ҳудудини 76 гектар этиб белгилаган.
Шунингдек, қисқартирилган ер майдони фермер хўжалигига яйлов сифатида фойдаланиш учун берилган, бироқ амалда фермер уни экин майдонига айлантириб юборган.
Ўрганиш якунида археология ёдгорлигининг Рабод қисми ер майдонининг 1 800 квадрат метр қисмига шикаст етказилиши оқибатида давлат манфаатларига 26 млрд 730 млн сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.
Агентлик томонидан тўпланган ҳужжатлар асосида ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан ЖКнинг 132-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
269views0replies
0

Комментарии