Поиск
RUUZ

Культура

Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова 86 ёшида вафот этди

Ўзбек Миллий Академик драма театри бугун салоҳиятли ижодкорини, ёрқин истеъдод вакилини йўқотди.

627views0replies
0

Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова вафот этди. Бу ҳақда Ўзбек Миллий Академик драма театри хабар қилди.
“Устоз санъаткор, ўзбек театр ва кино санъатининг йирик намоёндаси, ўзбекнинг атоқли ва ардоқли ижодкори, ўз ижодий услубига эга актриса, юртнинг дуогўй онахони, самимий ва камтарин инсон, Ўзбекистон халқ артисти Тўтихон Юсупова табаррук 86 ёшда бандаликни бажо келтирди.  
Аллоҳнинг иродаси экан, Тўтихон онамизнинг ортидан қолувчиларга Ўзи чиройли сабр берсин. Раҳматлининг оила аъзоларига, барча яқинларига таъзия билдирамиз. Аллоҳ марҳуманинг манзил-маконини шоистаи жаннат қилиб, охират саодатига етказсин”, —дейилади хабарда.
Маълумот учун, Тўти Юсупова 1936 йилнинг 10 март куни Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган. 1957 йилдан ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритган. Театр саҳнасида Ҳафиза (Абдулла Қаҳҳор, «Шоҳи сўзана»), Sonyа (А.Чехов, «Ваня тоға»), Қорасоч (Уйғун, «Шубҳа»), Ҳожар (А.Қаҳҳор, «Тобутдан товуш»), Нури (Ойбек, «Қутлуғ қон»), Она (Э’ Роблес, «Ўлимдан кучли»), Хонзода (Ҳамза, «Бой ила хизматчи»), Шафақ (М. Карим, «Ой тутилган тунда»), Раҳима (Ў. Умарбеков, «Комиссия»), Сотти (С.Аҳмад, «Келинлар қўзғолони»), Фотима, Зеби (Ў.Умарбеков, «Шошма қуёш», «Қиёмат қарз»), Нодира (Т.Тўла, «Нодира»), Мастура (Ҳамза, «Паранжи сирлари») каби турли қаҳрамонлар образини яратди. Шунингдек, актриса кинода самарали фаолият юритган.
Тўти Юсупова 1994 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган, 2020 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.
627views0replies
0

Комментарии