Поиск
RUUZ

Общество

Асакада сохта 100 миллион сўмни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Бир гуруҳ шахслар 2 минг дона қалбаки 50 000 сўмлик купюраларни 57 миллион сўмга сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.

118views0replies
0

Бош прокуратура департаменти

Андижон вилоятида қалбаки 100 млн сўм пулларни ўтказаётган фуқаролар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Асака туманида фуқаролар А.А., Х.Р. ва бошқалар қалбаки банкноталарни муомалага киритиш мақсадида олдиндан тил бириктириб, фуқаролар А.К. ва Х.Н.га 2 000 дона қалбаки 50 000 сўмлик купюраларни 57 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
118views0replies
0

Комментарии