Нозима Давлетова Масс-медиа фонди директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Фонд Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Нозима Давлетова номзоди Масс-медиа фонди Васийлик Кенгашининг навбатдан
ташқари йиғилишида кўриб чиқилди.
Н.Давлетова
жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассис. У "Халқаро музокаралар"
соҳасида университетда дарс бериш тажрибасига эга, гендер масалалари бўйича
лойиҳалар ташаббускори ва координатори бўлиб ишлаган.