Поиск
RUUZ

Медицина

"Свет" ўчиши операциялар жараёнига хавф туғдирадими?

ССВ пойтахтда йирик тиббиёт марказлари фаолият юритиши ва операциялар ўтказилишини ҳисобга олиб, беморлар ҳаёти хавф остида қолиши мумкинлиги масаласига изоҳ берди.

193views0replies
0

Пойтахтда йирик тиббий марказлар фаолият юритиши ва уларда узлуксиз операциялар ўтказилишини ҳисобга олиб, беморлар ҳаёти хавф остида қолиши мумкинлиги масаласида вазирлик матбуот котиби Фурқат Санаев изоҳ берди.
"Хавотирга ўрин йўқ. Барча операцион блоклар замонавий тарзда жиҳозланган ва қўшимча таъминот генераторларига уланган. Бир манбадан узилиш дарҳол иккинчиси уланишига сабаб бўлади.
Албатта, ёрдамчи дизель генераторлар билан узоқ вақт ишлаб туриш қийин. Лекин тез орада умумий таъминот тикланишига умид қиламиз. Кейинги жарроҳлик амалиётлари шунга қараб режалаштирилади" – деди Фурқат Санаев.
Қайд этилишича, вазирлик томонидан тезкор чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Тиббий масканларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича топшириқлар берилган.
193views0replies
0

Комментарии