Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда МИБ қарздорлик сабаб фуқаронинг Malibu'сини олиб қўйди

Қарздор давлат ижрочиси томонидан берилган ихтиёрий муддат ичида қарздорликни тўламаган.

378views0replies
0

e-auksion.uz / Иллюстрация

Қарздор давлат ижрочиси томонидан берилган ихтиёрий муддат ичида қарздорликни тўламаганлиги сабабли МИБ ҳаракатларига киришилган. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, МИБ Бектемир туман бўлими иш юритувига Учтепа туманлараро судининг 2020 йилнинг 25 декабрдаги ижро варақасига асосан қарздор У.Х. ундирувчи "Давр банк" фойдасига 616 млн. 35 минг 812 сўм миқдорида қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2021 йилнинг 18 январида бўлим иш юритувига келиб тушган ва шу куннинг ўзида "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатилиб, қўзғатиш қарори қарздорга ижро қилишлик учун юборилган.
Қарздор давлат ижрочиси томонидан берилган ихтиёрий муддат ичида қарздорликни тўламаганлиги боис мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.
Ижро ҳаракатлари давомида МИБ портал электрон дастури орқали тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилди, олинган жавобларга кўра қарздорга тегишли бўлган мол-мулкларга банд солинди.
МИБ ходими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган Malibu автомашинаси банк олдидаги қарздорликни қоплаш мақсадида хатланган.
378views0replies
0

Комментарии