Бу ҳақда Президент иштирок этган халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида маълум бўлди.
Ўтган йилнинг куз фаслидан буён Тошкент вилояти прокурори лавозимида фаолият юритиб келган Улуғбек Суннатов ўз вазифасини бажаришдаги камчиликлар сабабли ишдан бўшатилди.
Худди шу сабаб билан Тошкент вилояти ИИБ раҳбари Саидкарим Нишонбоев ҳам ўз лавозимидан озод этилди.