Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон ва Эрон президентлари бир-бирларини қутладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон Ислом Республикаси Президенти Хасан Руҳоний икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан бир-бирларини қутладилар.

2626views0replies
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз табригида мамнуният билан, “жорий йил давомида икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида навбатдаги сиёсий давра суҳбати бўлиб ўтди, ва икки давлат алоқалари янада мустаҳкамланди” – деб айтиб ўтган.
“Ишончим комилки, икки давлат салоҳияти билан ҳамкорлигимиз янада мустаҳкам ва бардавом бўлади” – деб таъкидлаган Ўзбекистон Президенти.
Хасан Руҳонийнинг табригида айтилишича, ўтган давр мобайнида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш учун муҳим ишлар амалга оширилган.
“Давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик икки томонлама алоқалар мустаҳкамланишига, ва бунинг натижасида самарали ишлар қилишга эришамиз”, – дея ишонч билдирган Эрон Президенти.
2626views0replies
0

Комментарии