Аниқ бўлгани шуки, ҳақиқатдан ҳам Аббос Ходжаевнинг иши Олмазор туман жиноят ишлари судида кўрилмоқда.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси расмий сайти орқали 2017 йилнинг 13 сентябрь куни соат тахминан 17:00 да, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан Миробод тумани ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, фуқаро Ходжаев Аббосхон Аҳмадович гиёҳванд моддалар сақлашда гумонланиб қўлга олингани тўғрисида ахборот берган эди.
“UzNews.uz” Олмазор тумани Жиноят ишлари судига мурожаат қилиб, Аббос Ходжаев айбланувчи сифатида иштирок қилаётган суд жараёнининг навбатдаги мажлиси март ойининг сўнгги кунларига белгилангани ҳақидаги маълумотни қўлга киритди.
Ҳозирда суд тергов ҳаракатларида ҳимоячи ҳамда гувоҳларнинг фикрлари тингланаётгани маълум бўлди.