Поиск
RUUZ

Происшествия

Бухорода ўғирлик қилган “лўлилар тўдаси” қўлга олинди

Лўли аёллар Қоракўл туманидаги савдо дўконидан анча миқдордаги пул маблағларини ўмариб кетган эдилар.

2954views0replies
0

Бухоро ИИБ

Қоракўл туман ИИБга, Қоракўл тумани, Регеҳайдар МФЙда яшовчи, 1964 йилд туғилган Меҳмонов Мухтор Раҳмонович ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахслар Қоракўл шаҳар Деҳқон бозорида жойлашган унга тегишли савдо дўконидаги стол остида турган сумкасидан 7.600.000 сўм нақд пулларини ўғирлаб кетганликларини билдирган эди.
Мазкур ҳолат буйича олиб борилган тезкор суруштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни, Бухоро шаҳар Ф.Хўжаев МФЙ Қизилқум кўчаси 66-уйда яшовчи лўли миллатига мансуб 3 нафар аёллар, 1982 йилда туғилган Комилова Гулшохидил Қудратовна, 1976 йилда туғилган Қўлдошева Зухра Аскаровна ва 1990 йилда туғилган Эшонова Жамила Боқиевналар содир қилганликлари аниқланиб, улардан 7.600.000 сўм миқдоридаги пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
“UzNews.uz”нинг Бухоро вилояти ИИБдаги ишончли манбасига кўра, ушбу ҳолат юзасидан Г.Комилова, З.Қўлдошева ва Ж.Эшоноваларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2954views0replies
0

Комментарии