Шайхонтоҳур туманида 12 февраль куни соат тахминан 14.00 да осиё миллатига мансуб, 17-20 ёшлардаги номаълум аёл Алишер Навоий кўчасида жойлашган Марказий дорихона олдида турган Н.Мухторова ва А.Азизоваларни ёнига келиб, 3-7 кунлик соғлом қиз бола чақалоқни ушлаб туринглар деб, чақалоқни уларга бериб воқеа жойидан яширинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, чақалоқнинг онасини аниқлаш чоралари кўрилди ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.