Поиск
RUUZ

Происшествия

Пойтахтда Lacetti ЙТҲдан кейин бекатдаги дўконга “ташриф буюрди”

Ҳодиса Lacetti’нинг кескин ҳаракатланган Spark билан тўқнашуви ортидан содир бўлган.

594views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 25 май куни соат 11:53 да пойтахтнинг Мирзо Улуғбек кўчасида 20 ёшли Жавоҳир Р. бошқарувидаги Spark’нинг ҳаракатланиш йўналишини кескин ўзгартириши оқибатида 22 ёшли Иродахон М. бошқарувидаги Lacetti билан тўқнашган. 
Тўқнашув оқибатида Lacetti назоратсиз равишда ҳаракатланиб, автобус бекатидаги дўкон ичига кириб кетади. Ҳодисада ҳайдовчи ёки гувоҳлар тан жароҳати олмаган.
Ҳолат бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 134-моддасида кўзда тутилган ҳуқуқбузарлик билан баённома тузилган.
594views0replies
0

Комментарии