Аввалроқ "Ўзавиация" агентлиги рухсатисиз Навоий ва Урганчдан чартер рейсларни ташкил этган Россия авиакомпаниясига нисбатан санкция жорий этгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон авиация маъмурияти Россиянинг iFly Airlines авиакомпаниясининг парвозларига илгари киритилган вақтинчалик тақиқни бекор қилмоқда.
Тақиқдан кейинги биринчи рейс авиакомпания томонидан 26 ноябрь куни Москва - Наманган - Москва йўналиши бўйича амалга оширилади.
Шунингдек, агентлик ахборот кенгашининг маълум қилишича, iFly шу ҳафтада 28 ва 29 ноябрь кунлари яна иккита рейсни амалга оширади.