Ҳиндистон вакили Ҳарнааз Сандху "Коинот гўзали" танловида ғолиб бўлди. Бу ҳақда Риа Новости хабар берди.
Ғолиба тожни ўзидан олдинги мексикалик Андреа Месадан олди. Иккинчи ўринни Жанубий Африка вакили олган бўлса,мусобақадан жами 80 та давлатдан қизлар иштирок этишган.
Бу йил 70 йиллигини нишонлаётган тадбирнинг якуний босқичи Исроилнинг Эйлат курорт шаҳрида бўлиб ўтди. "Коинот гўзали" ушбу мамлакатда биринчи марта танланди.