Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон раҳбари Кемерево вилоятидаги конда содир бўлган портлашда ҳалок бўлганлар муносабати билан Россия президентига таъзия йўллади.

427views0replies
0

РИА Новости

Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Кемерево вилоятидаги "Листвяжная" конида содир бўлган портлаш оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат Президенти Владимир Путинга таъзия йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади.
Маълумотларга кўра, 25 ноябрь куни Россиянинг Кемерево вилоятидаги "Листвяжная" конида портлаш содир бўлган. Натижада, 52 киши ҳалок бўлган. Улар орасида олти нафар қутқарувчи ҳам бўлган.
427views0replies
0

Комментарии