Поиск
RUUZ

Интересное

Тошкентнинг икки туманида иссиқлик таъминоти вақтинчалик тўхтатилади

Магистрал иссиқлик тармоқларида авария ҳолати вужудга келгани бунга сабаб қилиб кўрсатилган.

427views0replies
0

UzNews.uz

"Тошиссиққуввати" ДУК Матбуот хизматининг хабарига кўра, ИМ-10 қозонхонасига уланган М-0 Ду-800 магистрал иссиқлик тармоқларида авария ҳолати вужудга келганлиги сабабли 2021 йил 6 декабрь куни соат 10:00 дан 17:00 гача қуйидаги манзилларда иссиқлик таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. 
— Олмазор тумани: Фаробий, Мирзо Ғолиб, Қамарнисо, Шифокорлар, Г.Каримов, Ходжаева кўчалари ҳамда "ТашГосМИ", Шифокорлар шаҳарчаси, "ТашГУ", ТашПИ, Г-30, Олимпия, Чимбой, Бешқўргон-1,2,3,4, Мухбир, Қора қамиш 2/4 мавзеларида;
— Шайхонтохур тумани: Фаробий кўчаси ҳамда Жарариқ, Белтепа, Ибн Сино-1,2 мавзеларида.
Маълум қилинишича, ҳозирда авария тиклаш ишларига 20 кишидан иборат авария тиклаш гуруҳи жалб этилган. Аварияни бартараф этиш ишлари зудлик билан амалга оширилиб, иссиқлик таъминоти қайта тикланади.
427views0replies
0

Комментарии