Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ("Ўзкомназорат") Telegram, YouTube, Instagram, Facebook, Odnoklassniki'нинг Ўзбекистондаги фаолиятини чеклади.
Маълумот учун, июль ойи аввалида TikTok, Twitter, Skype, "ВКонтакте"нинг Ўзбекистондаги фаолияти чекланган эди.
Кейинроқ ушбу платформалар қаторига Хитойнинг WeChat ижтимоий тармоғи ҳам қўшилганди.
Қайд этилишича, Инспекция томонидан мазкур ижтимоий тармоқларга 2 ноябрь куни кўрсатмалар юборилган, бугун, 3 ноябрь куни эса уларнинг ишига чеклов қўйилган.