Аввал хабар берганимиздек, «Ўзкомназорат» Instagram, Facebook, «Мой мир», «Одноклассники», YouTube, LinkedIn, Telegram ва бошқа ижтимоий тармоқларни шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунни бузганлар рўйхатига киритган эди.
«Ҳукумат кўрсатмасига асосан «Ўзкомназорат» томонидан бир ёқлама, узоқни ўйламай қилган ҳаракати ҳақида президент хабар топдилар. Уйлайманки, тез орада барча тармоқларга уланиш тикланади», - дея хабар берди президент матбуот котиби.