Мексика терма жамоасининг Россияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионатидаги иштирокида, ўз мамлакатлари бош жамоасини қўллаб-қувватлаш учун Россияга ташриф буюрадиган футбол ишқибозларини Внуковга етказиш мақсадида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК чартер рейсн йўлга қўйди.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Матбуот хизматининг маълум қилишича, авиақатновда Boeing – 787 русумли самолётдан фойдаланилади.
Бу чартер авиақатнови футбол бўйича Мексика футбол терма жамоаси мутасаддилари томонидан буюртма қилинган.