“Ишчи гуруҳ” амалга оширган рейд давомида ўрганилган нонвойхона, кафе, ошхона, сомсахоналарнинг бирортасида ҳам тозалик қоидаларига риоя қилинмаслиги, аксинча турли зарарли ҳашоратлар уларда бемалол ҳаракатланиб юргани, хизматчиларнинг тиббиёт дафтарчалари йўқлиги аниқланган.
Ўрганишлар давомида ушбу туманларда бу аянчли ҳолатлардан туманларнинг санитария қоидаларини назорат қилувчилар ҳамда солиқ идораси ходимлари ва ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари ҳам “кўз юмиб” келишгани таъкидланган.