Поиск
RUUZ

Происшествия

Диққат қидирув: Тошкентда пиёдани уриб ўлдириб, қочиб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда

Тошкент шаҳрида "Spark" автомашинаси пиёдани уриб юбориши натижасида пиёда воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳайдовчи эса қочиб кетган.

3647views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳар ЙҲХБ Матбуот хизматининг "UzNews.uz"га хабар қилишича, жорий йилнинг 1 июль куни тахминан соат 01:48да Олмазор тумани ТХАЙ кўчаси Тошкент олий ҳарбий техника билим юрти қаршисида номаълум ҳайдовчи, ноъмалум автоуловни ("Spark" эканлиги тахмин қилинмоқда) бошқариб келаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда А.Б.ни уриб юборган.
Ҳайдовчи ўз навбатида биринчи ёрдамни кўрсатмасдан воқеа жойидан яширинган ҳамда пиёда олган тан жароҳати сабабли воқеа жойининг ўзида вафот этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ушбу ҳолат юзасидан пиёдани уриб юбориб воқеа жойидан яширинган ҳайдовчини топишда бу воқеанинг гувоҳи бўлган бўлиши мумкин бўлган фуқаролардан, ушбу ҳайдовчининг шахсини аниқлашда фаолроқ бўлишни таклиф қилмоқда.
Албатта, бу воқеанинг гувоҳига айланган фуқаролар 102 қисқа рақамга қўнғироқ қилиб тафсилотларни баён қилишлари мумкин.
3647views0replies
0

Комментарии