Поиск
RUUZ

Общество

ИИВ қошидаги академик лицейида байрам тадбири ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2-сон Тошкент академик лицейида 1- октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Устозим – сизга таъзим” деб номланган тадбир ўтказилди.

6250views0replies
0

UzNews.uz

Қибрай тумани Байтқўрғон қишлоғида жойлашган мазкур лицей Президентимизнинг 2017 йил 16 августдаги 3216-сон қарори билан ташкил этилган. Бугунги кунда 610 нафар ўқувчи таълим олмоқда.
Лицейда жиноят-қидирув, тергов, эксперт криминалистика, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, патрул-пост ва жамоат тартибини сақлаш, қўриқлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги каби йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрланади. Ёшларнинг билимли, салоҳиятли бўлиб камолга етиши кўп жиҳатдан фидойи устозлар, касбига содиқ ўқитувчилар, жонкуяр мураббийларга боғлиқ. Шуни ҳисобга олган ҳолда мазкур академик лицейда ички ишлар органлари ходимлари учун зарур бўлган дастлабки касбий билим, маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш, ИИВ олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш бўйича самарали тизим жорий этилган.
Лицейнинг 9 та хонаси Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ёрдамида таъмирланди ва ўқув-услубий адабиётлар, касбга доир зарур анжомлар билан жиҳозланди. Байрам муносабати билан лицейга ташриф буюрган Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Алламуродов ўқувчилар билан суҳбатлашди, ўқув хоналарини кўздан кечирди. Вилоят ички ишлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан жиҳозланган ўқув-методик хонаси энг яхши хона деб топилди.
Ички ишлар вазирлигининг 2-сон Тошкент академик лицейида 32 нафар устоз ва мураббий фаолият юритади. Тадбирда ўқувчилар устозларни байрам билан қутлади. Саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар ижро этилди.
6250views0replies
0

Комментарии