Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган хабарга кўра, Республикамизда ҳафта охирларига қадар ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши ҳолати кузатилиши мумкин.
Марказ томонидан айтилган башоратларга кўра, 6 октябрь санасида Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудларида ҳаво ҳарорати +13 даражага тушиши мумкин.
Бундан ташқари, тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати кундузи +5-+10 даражага қадар тушиши мумкинлиги эслатиб ўтилган.