Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда эртадан бошлаб бир неча кун қор ёғади

Синоптиклар маълумотига кўра, яқин кунларда Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда.

3266views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 18-20 декабрь кунлари айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 21 декабрь куни эса ёғингарчилик кузатилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. 18 декабрь куни кечаси -3...+2, кундузи +3...+8 даража, 19-21 декабрь кунлари 0...+5 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси -5...-10, кундузи -3...+2 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Фақатгина 19 декабрь куни баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. 18 декабрь куни кечаси 0...-5, кундузи +3...+8 даража, 19-21 декабрь кунлари 0...+5 даража бўлади
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 18 ва 21 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. 19-20 декабрь кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0...+5, 18 декабрь куни кундузи +7...+12, 19-21 декабрь кунлари  +5...+10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 18-20 декабрь кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, 21 декабрда эса ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси -3...+2 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 18-20 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлиши мумкин, 21 декабрда эса ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати 18-19 декабрь кунлари кечаси -2...-7 даража, 20-21 декабрь кунлари -7...-12 даража совуқ бўлади.
3266views0replies
0

Комментарии