Тошкент шаҳри ИИББнинг хабар беришича, жорий йилнинг 27 декабрь куни Миробод туманида яшаган Т.Ғ.нинг уйида ёнғин содир бўлиб, оқибатда уйнинг 8 кв.м. майдонида бўлган ўрин кўрпалари ёниб зарар кўрган ҳамда уй эгаси Т.Ғ.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.