Поиск
RUUZ

Происшествия

Айбланувчи Юнусобод тумани ИИО ФМБ биносидан қочишга уриниб, оёғини синдириб олди

«Трамадол» дори воситасини сотиш мақсадида сақлаган ва безориликда гумон қилинаётган фуқаро қамоққа олинди.

4626views0replies
0

UzNews.uz

Тергов натижаларига кўра, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 1993 йилда туғилган Шаҳзод А. аввал содир этилган безорилик учун суд жараёнини кутиш мобайнида ўзи учун хулоса чиқармай, навбатдаги жиноятни содир этган. Жорий йилнинг 1 январь куни жамоат жойида безорилик қилиб, танимаган икки нафар қизни уриб ташлаган. Тергов давомида унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми «Трамадол» дори воситасини сақлаш ва сотиш бўйича ҳам айблов эълон қилинган, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.
3 январь куни фуқаро Юнусобод тумани ИИО ФМБ биносидан қочишга уриниб, оёғини синдириб олган. Айни вақтда унга тиббиёт муассасасида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Юнусобод тумани жиноят ишлари бўйича суди томонидан айбланувчига нисбатан “қамоққа олиш” жазо чораси кўрилган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 27 октябрь санасида «Трамадол» дори воситаси гиёҳванд моддалар рўйхатига киритилган. 27.10.2018дан 08.01.2019гача Тошкент шаҳрида «Трамадол» дори воситасини сақлаш ва сотиш бўйича 133та фуқаро қўлга олиниб, улардан 66 400та дори воситалари мусодара қилинган.
4626views0replies
0

Комментарии