Тошкент шаҳрида замонавий заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳукуматнинг 10 январдаги қарорида кўзда тутилган.
Мазур инвестиция лойиҳаси “Imperial Jewelry Inc” (АҚШ) томонидан уч йиллик даврда киритиладиган 20 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга мувофиқ, лойиҳани амалга ошириш муддати якунигача маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 10 тоннагача етказилади.