Поиск
RUUZ

Общество

Фото: Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари учун янги форма

Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари учун яратилаётган янги форманинг намуналари тақдим этилди.

7244views0replies
0

ЎзА

Ҳарбий кийим-бошни яратиш бўйича ишлар Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти қошидаги Формали кийим-бошни лойиҳалаштириш бўйича илмий лабораторияда соҳанинг малакали ходимлари иштирокида дастлабки намунадаги ҳарбий кийим-бош ҳамда фарқловчи белгиларнинг (атрибутикалар) эскиз лойиҳалари тайёрланди, дея хабар беради ЎзА.
Бу вазифани бажаришга малакали дизайнерлар, психологлар, либос конструкторлари, технологлар, олимлар ҳамда мазкур йўналишда улкан тажрибага эга ҳарбий хизматчилар ва соха ходимлари жалб этилган
"Ҳарбий кийим-бошнинг ажралмас қисми, унинг ўзига хос рамзи, яъни фарқловчи белгиси (атрибутикаси) саналиб, у айнан Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучларига тааллуқли эканини амалда намоён этиши керак, – дейди Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг ўқув ишлари бўйича проректори, Формали кийим-бошни лойиҳалаштириш бўйича илмий лабораториянинг илмий раҳбари Холида Комилова. – Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ҳарбий соҳадаги вазирлик ва идораларнинг мавжуд ҳарбий кийим-бошлари, пойабзал, фарқловчи белгиларни ва бошқа шу каби воситаларни лойиҳалашда ва ишлаб чиқишда ягона услуб ва ёндашув бўлмагани амалиётда кузатилмоқда".
Ҳозирда ишчи гуруҳ томонидан дастлабки намунадаги ҳарбий кийим-бош ҳамда фарқловчи белгиларнинг эскиз лойиҳалари тайёрланган.
Яратилган кийим-бошларнинг бирламчи намуналари ҳарбий қисмларда илк қўшинлар синовидан (апробациядан) ўтказилиши, бунда соҳа вакиллари, ҳарбий хизматчилар, ёшлар, халқ, кенг жамоатчиликнинг фикрини чуқур ўрганиш, таҳлил этиш, таклиф ва мулоҳазаларни умумлаштириб, шундан сўнг ҳарбий кийим-бошларни кенг ассортиментда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мўлжалланган.
7244views0replies
0

Комментарии