«Энди логотип бепул бўлиб, истовчилар Тошкентга алоқадор ҳар қандай мақсадларда фойдаланишлари мумкин – футболкаларга босиб чиқариш, айфон ғилофларига ишлатиш, логотипни ўз сайтларига қўйиш, меню учун фойдаланиш – оддий қилиб айтганда логотипдан истаганингизча фойдаланишингиз мумкин. Энг муҳими бу Тошкентнинг ва бизнеснинг фойдасига бўлсин», - дейилади Артемий Лебедевнинг Telegram’даги хабарида.
Вектор форматидаги файл студия сайтида мавжуд.