ДБҚ матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида содир бўлган. Фуқаролар Н.А., А.З., Р.Д. ва А.А.лар «Ласетти» ҳамда «Спарк» автомашиналари салонидаги 2 шер болаларини 6 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлишган.
Эркаклар пулни бераётган вақтларида қўлга олинишган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.