Чилонзор туманида ўтган йили ўзганинг дўконини 40 минг АҚШ долларига сотиб юборган эркак қўлга олинди, деб хабар бермоқда ИИВ.
Чилонзор тумани ИИО ФМБга келиб тушган ҳужжатларга мувофиқ, 2018 йилда Учтепа туманида истиқомат қилувчи В.Х. алдов йўли билан С.К.нинг ишончига кириб, «Чилонзор буюм савдо комплекси» савдо мажмуасидаги аслида унга тегишли бўлмаган дўконни сотишни ваъда қилиб, ундан 40 минг АҚШ долларини олганлиги маълум бўлган.
Кўрилган чоралар натижасида фуқаро В.Х. қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.