1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳолининг сони 33,37 млн кишини ташкил этган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 фоизга кўп деганидир. Буни Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари тасдиқламоқда.
Аҳоли энг зич бўлган вилоятлар сифатида Самарқанд (3,8 млн), Фарғона (3,7 млн) ва Қашқадарё вилоятлари белгиланган (3,2 млн). Аҳолиси кам бўлган вилоятлар эса Сирдарё (833 минг) ва Навоий (983 минг) вилоятларидир.
Пойтахт аҳолисининг сони бир йилда 47,5 минг кишига ёки 1,9 фоизга ортган ҳолда 2,5 миллиондан ошган.