Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги сайёр давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида 1924 йилда туғилган фуқаро Мўминова Зулфияхонни туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси йўқлиги аниқланди, деб хабар бермоқда давлат хизматлари маркази матбуот хизмати.
Бу ҳолатга масъул ходимлар жиддий эътибор қаратиб, шу куннинг ўзида ушбу фуқарога туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштириб бериш чоралари кўрилди, дейилади хабарда.