2018 йилда фуқароларимиз учун "Ҳаж" зиёратини амалга ошириш харажатлари 38 миллион сўмни ташкил этган. 2019 йилдан Саудия Арабистонида барча хизматларга 5 фоизлик қўшилган қиймат солиғи ва меҳмонхоналарга 2,5 фоизлик солиқ киритилди. Шунга кўра бу йил ҳаж зиёрати сарф-харажатлари тахминан 42-43 миллион сўм бўлиши кутилаётган эди.
Жорий йилдан ўзбекистонлик мусулмонлар учун ҳаж сафари харажатлари 33,3 миллион сўмгача туширилди, яъний ҳаж ибодатини амалга оширишни 10 миллион сўмга арзонлаштирилган. “Ҳаж-2019” мавсумидан сўнг умра сафари 1,3 миллионга арзонлаштирилди, деб хабар бермоқда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати.
Бундан ташқари, “Ҳаж-2018” тўловидан ортган 926,5 минг сўм миқдоридаги маблағ ҳар бир зиёратчига қайтириб берилди.