Поиск
RUUZ

Погода

Ўзбекистонда ҳафта давомида иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ҳафта бошида салқин об-ҳаво сақланиб туради.

815views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, Ўзбекистонда ҳафта бошида салқин об-ҳаво сақланиб туради. Шунингдек, эртага ҳаво ҳарорати +30…+35 даража атрофида бўлади.
Чоршанба кунидан эса салқин ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан чекина бошлайди ва унинг ўрнига Эрон ҳудудларидан нисбатан иссиқ об-ҳаво кириб келади.
Қайд этилишича, ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва ҳафтанинг охирига келиб, кечалари +18…+20 даражагача, кундуз кунлари +36…+38 даражагача кўтарилади.
Республика бўйича ҳафта давомида бироздан ўртачагача бўлган шамоллар билан қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради.
Фарғона водийси вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида фақат бугун кечқурун момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
815views0replies
0

Комментарии