Туркия Президентининг Ўзбекистон автоташувчилари учун кириш визасини бекор қилиш тўғрисидаги қарори 2019 йилнинг 10 майидан кучга кирди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Бундай қарор Ўзбекистон Президентининг Туркияга 2017 йил 25 октябрдаги ташрифи чоғида имзоланган Йўловчи ва юкларни автомобилларда халқаро ташувлар тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни амалга ошириш доирасида қабул қилинди.