20 май куни Ғиждувон тумани, Шўрча маҳалласида турмуш ўртоғини рашк оқибатида бўғиб ўлдирган 28 ёшли фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.
28 ёшли фуқаро Б.М. турмуш ўртоғи 25 ёшли З.С.ни рашк оқибатида ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида унинг бўйин қисмидан бўғиб, қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Б.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.