Поиск
RUUZ

Общество

Абдулла Қурбоновнинг лицензияси тугатилди

Жаҳонгир Отажоновнинг видеосига ҳақоратомуз тарзда ўз муносабатини йўллаган хонанда Абдулла Қурбоновнинг лицензияси тугатилди.

2118views0replies
0

YouTube

Яқинда ижтимоий тармоқларда хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг чиқарган видеосига ҳақоратомуз тарзда ўз муносабатини йўллаган хонанда Абдулла Қурбонов томонидан санъаткор одобига тўғри келмайдиган ноўрин сўзлар орқали кенг омманинг ғашига тегиш ҳолатлари кузатилди.
А.Қурбоновнинг ижтимоий тармоқлардаги кетма-кет чиқарган номақбул аудио-видеолари ўз навбатида ёшлар орасида ва жамоатчилик ўртасида салбий фикр уйғотиб, норозиликларга сабаб бўлди, дейилади "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси хабарида.
Юқоридаги ҳолатлар бўйича хонандага "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси томонидан бир неча маротаба ноўрин муносабатларни тўхтатиш тўғрисида огоҳлантириш берилган. Бунга қарамасдан хонанда томонидан ножоиз муносабатли фикрларни кенг оммага тарқатиш яна такрорланган.
Шу боис хонанда билан тузилган лицензия битимининг 4.2.9-бандида назарда тутилган талаблар ва шартлар мунтазам равишда бузилганлигини инобатга олиб, “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосланиб, Абдулла Қурбонов номига концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиянинг амал қилиши жорий йилнинг 31 май кунидан тугатилди.
2118views0replies
0

Комментарии