Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ўғирликда айбланаётган 17 ёшли қизга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ хабарида айтилмоқда.
11 апрель куни Учтепа туманида 17 ёшли В.Ф. 38 ёшли Е.Е.нинг хонадонига калит танлаш йўли билан кириб, умумий қиймати 9 200 АҚШ доллари бўлган 2 турдаги заргарлик буюмлари ва “Samsung” русумли мобиль телефонини ўғирлаб кетган.
В.Ф.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.