Поиск
RUUZ

Общество

Бу йил олий таълим муассасаларига миллиондан ортиқ абитуриентлар ҳужжат топширди

Республика бўйича жами 60та олий таълим муассасалари ва уларнинг 30та филиалларида бир миллиондан ортиқ абитуриентлар рўйхатдан ўтказилди.

1280views0replies
0

UzNews.uz

15 июль куни 2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш якунланди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, 60та олий таълим муассасалари ва уларнинг 30та филиалларига кириш учун 1 млн 66 минг 925 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.
Хусусан, кундузги таълимга - 718 097 нафар, кечки таълимга - 13 821 нафар ва сиртқи таълимга - 335 007 нафар абитуриент рўйхатдан ўтказилган.
Қуйидаги ОТМларда энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган:
- Самарқанд давлат университети - 74 377 нафар;
- Андижон давлат университети - 45 977 нафар;
- Қарши давлат университети - 44 676 нафар;
- Фарғона давлат университети – 42 118 нафар;
- Урганч давлат университети – 39 405 нафар.
Танлов кўрсаткичи энг юқори бўлган олий таълим муассасалари:
- ЎзМУ Жиззах филиали – 29.47;
- Андижон тиббиёт институти – 21.49;
- Самарқанд давлат университети – 17.97;
- Термиз давлат университети Денов филиали – 17.33;
- Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали – 17.11.
1280views0replies
0

Комментарии