Эндиликда тижорат банкларида нақд рубль ва тенге сотиб олиш мумкин. Масалан, "Капиталбанк" кассаларида Россия ва Қозоғистон валютасини қуйидаги курсда сотиб олиш мумкин:
1 рубль - 143 сўм
1 тенге - 24 сўм 40 тийин
Эслатиб ўтамиз, хорижий валюталарни нақд кўринишда сотиш жорий йилнинг 20 августидан бошланган.