Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги байрами муносабати билан 3 сентябрь куни соат 07:00дан 08:30гача Тошкент шаҳрида Куролли Кучлар Академияси шахсий таркиби ўртасида югуриш спорти бўйича ярим марафон мусобақаси ўтказилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилмоқда.
Ярим марафон муносабати билан Қуролли Кучлар Академияси – Кичик халқа йўли – Тараққиёт кўчаси – “Ашхобод сайилгоҳи” истироҳат боғи – Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси – Паркент кўчаси - Қуролли Кучлар Академияси йўналишидаги кўчалар қисман ёпилади.