Фазлиддин Умаров шу кунгача Ҳисоб палатасининг Қўшимча даромад манбаларини аниқлаш ва харажатларни таҳлил қилиш ахборот-таҳлил шўъбаси бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Ф.Умаров 2001 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассислиги бўйича тамомлаган.
2005-2006 йили Солиқ академиясида давлат солиқлари ва йиғимлари мутахассислиги бўйича таҳсил олиб, магистр даражасини олган.