Поиск
RUUZ

Происшествия

Ўзбекистонлик ММА спортчиси вафот этди

Бекзод Нурматов россиялик Беслан Исаев билан ўтказилган жангдан сўнг инсульт сабаб ҳаётдан кўз юмди.

1525views0replies
0

Сергей Савостьянов/ТАСС

Грозний шаҳрида ўтказилган ММА аралаш яккакураш жанглари доирасидаги жанг баҳсидан уч кун ўтиб, ўзбекистонлик спортчи Бекзод Нурматов вафот этди. Бу ҳақда Россиянинг «Комсомольская правда» нашри хабар берди.
Absolute Championship Akhmat 100 турнирида Бекзод Нурматов россиялик Беслан Исаевга қарши курашди ва беш дақиқадан уч босқичда давом этган баҳсда Исаев ҳакамларнинг турли хилдаги қарорлари асосида ғолибликни қўлга киритди. Ўзбекистонлик спортчи учун мазкур жанг сўнггиси бўлди.
Марҳум спортчи яқинларининг сўзларига кўра, курашчи якшанбадан душанбага ўтар кечаси инсульт туфайли вафот этган. У бўлиб ўтган жангдан кейин комага тушиб қолган.
Шунингдек, Бекзод Нурматовнинг жасади сешанба куни ватанига етказилиши айтилмоқда. Дафн маросими ҳам шу кунга белгиланган.
Спортчи Нурматов 27 ёшда эди. Ўзининг профессионал спорт фаолияти давомида у 13 та жанг ўтказиб, шуларнинг 11 тасида ғалаба қозонган эди.
1525views0replies
0

Комментарии