Бугун, 2 декабрь куни соат 05:50 ларда электровоз машинисти 28 ёшли А.Ш. бошқарувидаги юк поездини Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтувчи “Қўшминор-Поп” темир йўл оралиғининг 115 км 1-пикетида ҳаракатлантириб кетаётган вақтида темир йўлни кесиб ўтаётган пиёда 82 ёшли Т.М.ни уриб юборганлиги натижасида Т.М. ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақида ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Ҳозирда ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда ва ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.