“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, халқаро йўналишларда иккита янги йўналиш ташкил қилинди.
Жорий йилнинг 13 декабридан бошлаб №№350/349-сонли поезд Термиз – Москва – Термиз йўналиши бўйича қатнай бошлади. Шунингдек, 2020 йилнинг февраль ойидан бошлаб Андижон – Уфа – Андижон йўналишидаги (№№371/372-сонли) поезд қатнови бошланади.