Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида икки нафар фуқаро 1500 доллар қалбаки пуллар билан қўлга олинди

Топилган қалбаки пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олиниб, фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

2020views0replies
0

tergov.uz

ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг хабарига кўра, 13 январь куни Оҳангарон тумани ИИБ ЙПХ ходимлари томонидан Андижон вилоятида яшовчи фуқаро 33 ёшли У.М. бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашина тўхтатиб текширувдан ўтказилган.
Текширув давомида йўловчи 22 ёшли И.С.нинг ёнидан 1 дона 100 АҚШ доллари ва 2 дона 50 АҚШ доллари купюрасидаги ҳамда 23 ёшли Т.Х.нинг ёнидан 21 дона 50 АҚШ доллари ва 2 дона 100 АҚШ доллари купюрасидаги пуллари борлиги аниқланган.
Умумий миқдорда 1450 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар шубҳа туғдирганлиги сабабли текшириб кўриш учун ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Суд-техник экспертиза хулосасида, И.С. ва Т.Х.лардан олинган 1450 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар қалбаки эканлиги ва АҚШда ишлаб чиқарилган номинал пул купюрасига мос келмаслиги қайд этилган.
Ҳолат юзасидан Оҳангарон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЎзР ЖКнинг 176-моддаси 2-қисми “в” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда фуқаролар процессуал тартибда ушланган.
2020views0replies
0

Комментарии