Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида боксчимиз тантанали равишда кутиб олинди.
Маросим Олимпия шон-шуҳрати музейида давом этди ва тақдирлаш маросими ўтказилди.
Унда Муроджон Аҳмадалиевга "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвони топширилди.
“Olamsport.com” нашрининг хабарига кўра, чемпионга Президент совғаси сифатида Тошкент шаҳридан уч хонали уй ва "Tracker" автомобили тақдим этилди.